Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Қозоғистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон—Қозоғистон Мудофаа вазирликлари Актау гарнизонида жойлашган «Оймаша» полигонида махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказмоқда.
10 август куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига ташриф буюрди.
Ақтау халқаро аэропортида меҳмонларни Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов фахрий қоровул ҳамроҳлигида кутиб олди.
Ўзаро суҳбат давомида икки давлат мудофаа вазирлари қардош халқларнинг ҳамкорликда эришаётган ютуқларига тўхталиб, яқин дўстона муносабатлар ўзбек—қозоқ алоқаларини янги стратегик шерикчилик босқичига кўтараётганини қайд этди. Шунингдек, томонлар жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Шундан сўнг мудофаа вазирлари Ўзбекистон—Қозоғистон Мудофаа вазирликларининг Актау гарнизонида жойлашган «Оймаша» полигонида ҳамкорликда ўтказаётган махсус-тактик ўқув машғулотларини кузатишга йўл олди.
Суҳбатдошларнинг фикрича, машғулотлар давомида жанговар тайёргарлик вазифаларини биргаликда бажариш штаб ва бўлинмалар ҳаракатларида тезкорлик, изчилликка эришиш, жанговар ҳаракатларнинг янги шакл ва усулларини ўзлаштириш имконини беради.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025