Июн ойидаги пасайишдан сўнг, автомобил бозори яна кўтарилди - ИТИМ
Июн ойидаги кескин пасайишдан сўнг, автомобил бозори яна кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида айтилган.
Қайд этилишича, ой давомида сотувлар 17 фоизга ошди ва энг катта ўсиш енгил электр транспорт воситалари сегментида 28,9 фоизга қайд этилди.
Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 19,2 фоизга ошди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 64,5 фоизни ташкил этди.
Июл ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи автомобил бозори сотувларнинг ўсиши билан ажралиб турди. Ой давомида 97,6 минг дона енгил автомобиллар сотилди, бу бир ой олдингига нисбатан 17,6 фоизга кўп.
Ой давомида енгил электромобиллар савдоси 28,9 фоизга ўсиб, 2,7 мингта автомобилни ташкил этди.
Электромобилларнинг бирламчи бозори июн ойига нисбатан 37,5 фоизга ўсиб 2,3 мингтани ташкил этди, бу 2022 йил июл ойига нисбатан 4,7 баравар кўп.
Электромобилларнинг иккиламчи бозори савдонинг пасайиши билан ажралиб турди. Умуман олганда, ой давомида жами 318 дона электромобил сотилган бўлиб, бир ойда 15,2 фоиз пасайган.
Мавзуга оид
08:00
Тошкентда ўзгаларнинг автомобилларини олиб қочган шахслар ушланди
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
12:36 / 13.10.2024
2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган енгил автомобиллар сони маълум қилинди
08:00 / 07.10.2024