Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ўзбекистон раҳбарига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва ишчи гуруҳ самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайиб, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация кўлами кенгаймоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024