Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан жалб қилинган айрим мутахассисларга ишлашга рухсатнома тўлови 10 млн сўмдан 330 минг сўмга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Давлат раҳбари мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
Маълум қилинишича, кичик бизнес марказлари кўмагида лойиҳа ташаббускори ва йирик давлат корхоналари билан кооперация алоқалари ўрнатилади. Бунда янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.
Шу билан бирга, ушбу корхоналарга давлат харидлари тизимида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни 2 йил давомида тўғридан тўғри шартнома билан сотишга рухсат берилади.
Шунингдек, кичик бизнес марказларини бошқаришга хусусий шериклар жалб қилинади. Ушбу тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади.
Марказларга хорижий мутахассислар олиб келинади. Бунда бизнес-консультант, муҳандис-технолог, дизайнер, меҳмонхона бошқарувчиси, маркетолог, агроном, ветеринар, уруғшунос каби хориждан жалб қилинган мутахассисларга Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома бериш муддати ҳозирги 1 йилдан 3 йилга узайтирилади. Ишлашга рухсатнома тўлови эса ҳозирги 10 миллион сўмдан 330 минг сўмга туширилади. Уларга ҳудудий меҳнат органидан ишга жалб этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш талаб қилинмайди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024