Ўзбекистон | 17:39 / 21.08.2023
6431
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ва Ўзбекистон ишчи гуруҳлари чегараларни демаркация қилиш бўйича музокара ўтказди

Томонлар махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.

Фото: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

13-19 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари қўшма қирғиз-ўзбек демаркация комиссиясидаги ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама этилди ва демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Қайд этилишича, музокаралар дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтган ва учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.

Мавзуга оид