Ўзбекистон | 08:08 / 21.08.2023
6212
1 дақиқада ўқилади

Талабалар турар жойига онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди

Янги ўқув йилидан 1-босқич талабалари ётоқхоналарга жойлашиш учун онлайн ариза бериши мумкин.

2023-2024 ўқув йили қабулида талабаликка тавсия этилган барча абитуриентлар давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали электрон ариза юбориши мумкин.

Ушбу хизмат 2023 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори Низомга мувофиқ ишга туширилди.

Муҳим эслатма: мазкур хизматдан 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин. Чунки платформада 1-босқич талабалари ҳақидаги маълумотлар 2023 йил қабул параметрларига мувофиқ мандат натижалари асосида янгиланади.

Мавзуга оид