Ўзбекистон | 09:30 / 22.08.2023
4044
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар ва ота-оналар учун маслаҳат марказлари ташкил этилди

Билимни баҳолаш агентлиги ҳудудий бўлимларида абитуриентлар ва ота-оналар барча саволларга жавоб олиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Билимни баҳолаш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этилди.

Бунда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун Тошкент шаҳрига келиши шарт эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Билимни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари мавжуд бўлиб, улар томонидан ҳам абитуриентларга тўлиқ маълумотлар берилади.

Билимни баҳолаш агентлиги ҳудудий бўлимлари манзили билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Маслаҳат марказларининг иш вақти: душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар (13:00-14:00 тушлик вақти).

Қайд қилинишича, абитуриентларни табақалаштирилган ёки оширилган контракт асосида талабаликка қабул қилиш Билимни баҳолаш агентлигининг ваколатига кирмайди. Абитуриентлар мазкур масала бўйича бевосита олий таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилиши ва тўлиқ маълумот олиши мумкин.

Мавзуга оид