Ўзбекистон | 12:45 / 22.08.2023
14129
2 дақиқада ўқилади

Тошкент Кимё халқаро университетида ДТМ натижаси билан талаба бўлиш имконияти

Тошкент Кимё халқаро университети давлат имтиҳонларида етарли балл тўплай олмаган абитуриентларга УЗБМБ (ДТМ) натижаси билан университетда мавжуд вакант ўринлар учун имтиҳонсиз қабул эълон қилади.

Бунинг учун сиз ДТМ, яъни ҳозирги билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил қилинган тест синовида тўплаган баллингизни тасдиқловчи ҳужжатни Тошкент Кимё халқаро университетига олиб келишингиз кифоя. Абитуриентлар учун 2023 йилнинг 22 август кунидан https://t.me/kiut_dtm_bot telegram-бот орқали онлайн тарзда, 24 августдан бошлаб офлайн тарзда ҳужжат топшириш бошланади.

Университетда 29та таълим йўналишида, кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим шаклларида:

- Ўзбек

- Инглиз

- Рус тилларида таҳсил олиш имкониятига эга бўласиз.

Тошкент Кимё халқаро университети таълим, фан ва техника соҳаларидаги сўнгги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ривожланган давлатлар, жумладан, Корея ва Европа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кредит-модул тизимига асосланган таълим дастурларини амалга оширишда давом этмоқда.

Университет таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва университет томонидан берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ тан олинади.

Универтитет талабаларига давлат ва таъсисчилар томонидан грант ва молиявий кўмак берилади ва иқтидорли талабалар мунтазам равишда ҳамкор компаниялар томонидан ишга таклиф қилинади. Шунингдек, Жанубий Корея, АҚШ, Латвия, Болгария, Туркия ва Италиянинг халқаро ҳамкор университетлари билан қўшма дастурлар мавжуд.

Тошкент Кимё Халқаро университети Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатларга эга.

Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид