Ўзбекистон | 17:47 / 23.08.2023
9270
2 дақиқада ўқилади

“Магистратура натижалари 30 августгача эълон қилинади” – вазирлик вакили

Контракт-тўлов миқдори ўқув йили бошлагунча, магистратура натижалари эса 30 августгача эълон қилинади. Таъкидланишича, магистратурага қабул бўйича барча танловлар таҳлил қилиб бўлинган.

Фото: АОКА

2023/2024 ўқув йили учун имтиҳон якунларига бағишланган матбуот анжуманида контракт-тўловлари миқдори ва магистратура жавоблари қачон эълон қилиниши ҳақида маълумот берилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қабул жараёнларини ташкил этиш бўлими бошлиғи Абдусамат Маманазаровнинг маълумот беришича, контракт-тўловларининг миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга шакллантирилган. Расмий тасдиқлангач, ўқув йили бошлангунча эълон қилинади.

Оширилган ва супер тўлов-контракт ҳам давлат комиссияси томонидан белгилаб берилади. Сиртқи, кундузги ёки кечки таълим шакллари учун супер конрактга қабулда чекловлар бўлмайди, бирдек амал қилади. Фақат ОТМнинг моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар билан таъминланганига эътибор қаратилади”, – деди вазирлик вакили.

Шунингдек, Kun.uz мухбири вазирлик вакилида магистратурага қабул натижалари қачон эълон қилинади деган савол билан мурожаат қилди.

Маманазаровга кўра, магистратурга қабул натижалари ҳам 30 августга қадар тасдиқланади. Ҳозир барча танловлар таҳлил қилиб бўлинган. Хорижий тилни билиш бўйича сертификатлар уларнинг асосий базаларида сўровнома юбориш орқали аниқланган.

Фақат натижаларни олий таълим муассасалари кесимида тасдиқлаб эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ўқув йили бошлангунга қадар амалга оширилади”, – деди бўлим бошлиғи. 

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид