Ўзбекистон | 13:41 / 24.08.2023
24552
2 дақиқада ўқилади

Талабалар тўлов шартномасини онлайн олиши мумкин

Талабаликка тавсия этилганлар тўлов-шартнома учун олий таълим муассасасига бориши шарт эмас. Буни махсус портал орқали онлайн амалга ошириш мумкин.

Сайтдан скриншот

Барча талабалар, шу жумладан, биринчи курсга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб шартномаларни электрон шаклда онлайн олиши мумкин.

Бунинг учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон порталида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Шунингдек, ушбу портал орқали «супер-контракт» учун ҳам ариза қолдириш ва шартнома расмийлаштириш мумкин.

Қонунчиликка кўра, талабаларга контракт тўловини қисмларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган:

Жумладан:

- контрактнинг камида 25 фоизини I курслар 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда II ва ундан кейинги курслар 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

- контрактнинг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

- хорижий фуқаролар ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

Супер-контрактни тўлаш муддати ва миқдорлари Давлат қабул комиссияси томонидан (ўқув йилининг биринчи ярми учун), қолган қисми ОТМ раҳбарияти томонидан белгиланади.

 

Мавзуга оид