Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Фукушима АЭС сувини океанга оқизишни бошлади
Атом электр станциясида ўрнатилган резервуарларда 1,34 млн тоннага яқин тозаланган сув бор. Жараён хавфсиз экани айтилмоқда, аммо Хитой ва Жанубий Корея эътироз билдиряпти.
Япония ҳукумати фавқулодда ҳолатдаги Фукушима-1 атом электр станцияси реакторларини совитиш учун фойдаланилган тритийли, тозаланган радиоактив сувни Тинч океанига қуйишни бошлади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Фукушимада ўрнатилган резервуарларда тахминан 1,34 миллион тонна тозаланган сув тўпланиб қолган. Агар сув оқизилмаса, 2024 йилга бориб, резервуарлар тўлади.
Тритийли сув денгиз суви билан 1:1200 нисбатда суюлтирилади ва қирғоқдан тахминан бир километр масофада жойлашган қувурлар орқали океанга оқизилади. Бундан ташқари, қайта оқизиш учун кундалик чеклов ҳам бор. Тахминларга кўра, барча сув ҳажми босқичма-босқич, 30 йилда оқизиб юборилади.
Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) бундай жараён учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти, у хавфсизлик стандартларига тўлиқ мос келади. Шунга қарамай, жараён Хитой ва Жанубий Кореяда эътирозларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, Хитой япон денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатганини эълон қилди.
Фукушима-1 АЭС аварияси 2011 йил 11 март куни содир бўлди. Кучли зилзила ва цунами оқибатида станцияга зарар етди. Аварияга Халқаро ядровий ҳодисалар шкаласи (INES) бўйича максимал 7-даража берилган эди.
Фукушима-1 АЭС 2050 йилгача ёпилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025