Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Париж-2024 олимпиадаси илк йўлланмасига эга бўлди
Бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи муваффақиятли иштирок этди.
Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини қўлга киритди.
Спортчи кўпкураш дастурида 4 та машқ якунидан сўнг 124,2 балл билан 9-ўринни эгаллади. Натижада Икромова Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи 14 таликдан жой олди. Шунингдек, спортчи булава ва тасмадаги машқда финал босқичига йўл олди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йил 26 июль – 11 август кунлари ўтказилади.
Мавзуга оид
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев
21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди
14:53 / 06.09.2024