Спорт | 15:41 / 28.08.2023
21960
1 дақиқада ўқилади

Каноэ. Артур Гулиев жаҳон чемпионатида 13 йил кутилган олтин медални қўлга киритди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Германиянинг Дуйсбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Гулиев 13 йил кутилган олтин медални қўлга киритди.

Каноэчимиз C1 200 м тоифасида 38,729 натижа билан Испания ва Польша вакилларидан устун келиб, жаҳон чемпионига айланди.

Сўнгги бор ўзбекистонлик каноэчилардан Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилганди.

Ўзбекистон делегацияси Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Артур ғалабани мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлади, чемпионнинг онаси фарзанди билан фахрланишини айтди, Осиё ўйинларининг 4 карра ғолиби Вадим Менков эса Гулиевга омад тилади.

Мухбир – Ҳасан Юсупов
Тасвирчи ва монтаж устаси – Абдусалим Абдувохидов

Мавзуга оид