Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
Шаҳар подстанциясида рўй берган авария Тошкент аэропортида электр таъминотида қисқа муддатли узилишга олиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида кеча, 27 август куни соат 22:09 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.
Бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланган. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмади.
Маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари захира манбаларига ўтказилган. 15 дақиқа ичида, соат 22:24 да халқаро авиақатновлар терминалининг жўнаб кетиш залида ҳам электр таъминоти тикланган.
Соат 22:40 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Мавзуга оид
11:03 / 14.10.2024
Юнусободнинг айрим ҳудудларида электр вақтинча ўчирилади
12:10 / 10.10.2024
Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
08:00 / 08.10.2024