Ўзбекистон | 13:18 / 28.08.2023
3363
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди 

Ҳаракат 28 август куни 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz

Тошкент халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эстакадага киришнинг ёпилиши йўл белгилари янгиланишига боғлиқ. 

Uzbekistan Airports хабарига кўра, ҳаракат 28 август куни 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилмоқда.

Бундан олдин Тошкент маҳаллий аэропорти биноси олдига автомобиллар кириши мумкин бўлиши хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид