Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қонуний вакиллари бўлмаган 10 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида қонуний вакиллари бўлмаган 10 ёшли қиз ватанга қайтарилди.
«Дунё» хабарига кўра, жорий йил 20 июл куни Бош консулхонага Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Б.М. мурожаат қилиб, 2013 йил 17 майда Хабаровск шаҳрида туғилган қизи Ж.М.ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Дипломатлар томонидан тегишли ташкилотлар билан олиб борилган ўрганишлар чоғида маълум бўлишича, Б.М. бир неча йил давомида Россиянинг Хабаровск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. Ушбу даврда у Россия фуқароси Я.Г. билан танишиб турмуш қурган. Ушбу турмушдан қизи Ж.М. дунёга келган. Қизнинг онаси Я.Г. эса 2021 йилнинг 27 июн куни узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этган.
2023 йилнинг июн ойида Б.М. Россия ҳудудида миграция қонунчилигига зид равишда бўлиб тургани сабабли, у суд қарори асосида Ўзбекистонга мажбурий тарзда чиқариб юборилган. 10 ёшли Ж.М. эса Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Хабаровск ўлкаси «Центр социальной помощи семье и детям» номли махсус марказга жойлаштирилган.
Бош консулхона ходимларининг махсус марказ раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида 10 ёшли қизни Ўзбекистонга юбориш бўйича келишувга эришилди. Шундан сўнг, Ж.М.га Бош консулхона томонидан тегишли тартибда «ватанга қайтиш» гувоҳномаси расмийлаштирилди.
Натижада Ўзбекистон фуқароси 27 август куни Хабаровск-Новосибирск-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаво қатновида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди. Маълумотларга кўра, вояга етмаган қиз соғ-саломат отаси бағрига қайтган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025