Ўзбекистон | 08:41 / 31.08.2023
6906
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга дам олиш учун энг кўп Россия фуқаролари келмоқда 

Ўзбекистонга 7 ойда дам олиш мақсадида қанча турист келгани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан 397,3 минг нафари дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Ўзбекистонга 7 ойда энг кўп дам олиш мақсадида ташриф буюрган давлатлар фуқаролари орасида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 137,2 минг нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 33,6 минг нафар;
  • Тожикистон – 21,5 минг нафар;
  • Қирғизистон – 20,3 минг нафар;
  • Туркия – 19,3 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 14,3 минг нафар;
  • Хитой – 14,1 минг нафар;
  • Туркманистон — 13,5 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 12,1 минг нафар;
  • Германия — 10,6 минг нафар.

Мавзуга оид