Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан "счётчикларсиз" ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади
Ерости сувлари сатҳнинг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерости сувларидан фақат ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Нурбек Пўлатов маълум қилди.
Республиканинг 7 та вилояти 21 та туманида ерости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳолатлари қайд этилиб, мазкур ҳудудларда сувга қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилган.
Мораторий жорий этилган ҳудудлар ерости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар йили янгилаб борилади ҳамда вазирликнинг веб-сайти ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинади.
Ерости сувлари сатҳнинг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерости сувларидан фақат ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Бунда, ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.
Мавзуга оид
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
07:31 / 15.09.2023
Ўзбекистоннинг 23 та туманида қудуқлар бурғилашга мораторий жорий этилди
21:55 / 06.06.2023