Ўзбекистон | 19:19 / 02.09.2023
19306
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Асосий дори воситалари рўйхати Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

Фото: Flickr

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда асосий дори воситалари рўйхати (.pdf) янгиланганини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича йўриқномага мувофиқ, асосий дори воситалари рўйхати Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

Мазкур рўйхатдан:

  • тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда;
  • харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда;
  • ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатишда;
  • маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда;
  • асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда рўйхатга киритилади.

Дори воситалари халқаро патентланган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган.

Мавзуга оид