Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди
19-25 сентябр кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги ҳафталигидаги нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Бош Ассамблея сессияси дастурига таяниб ТАСС хабар берди.
Олий даражадаги ҳафталик 19 сентябр куни, анъанага кўра, Бразилия президенти нутқи билан бошланади.
Сўнгра АҚШ раҳбари нутқи режалаштирилган. Шу билан бирга, ассамблеянинг биринчи кунида Украина, Туркия, Жанубий Африка, Венгрия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.
Дастур хомаки ҳисобланади, мамлакатлар ўз хоҳишига кўра вакиллик даражасини ўзгартириши ва нутқни бошқа санага қолдиришни сўраши мумкин.
БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги 19-25 сентябр кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:53 / 11.10.2024
БМТ оиладаги зўравонликни тугатиш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади
08:35 / 11.10.2024
БМТ Исроилни Ливандаги қароргоҳига ҳужум қилишда айблади
16:44 / 10.10.2024
БМТнинг «отаси» – Миллатлар Лигаси тарихи
23:14 / 07.10.2024