Ўзбекистон | 08:11 / 04.09.2023
2774
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Люксембург ўртасида илк сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Банк, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш, миграция, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш йўналишларида ўзаро алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Фото: Дунё АА

2023 йил 31 август куни Люксембург шаҳрида Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида икки мамлакат муносабатлари тарихидаги илк сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар қилади “Дунё”.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Люксембург кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-ҳуманитар, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш каби соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни тараққий эттириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, жумладан ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини ушбу давлатга экспорт қилиш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, банк, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш, миграция, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш йўналишларида ўзаро алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда Европа Иттифоқи ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид