Ўзбекистон | 11:04 / 06.09.2023
6772
2 дақиқада ўқилади

Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади

Турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилаётганда у ерда вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтказилган барча шахслар мазкур жой кадастр органларида қайта расмийлаштирилгунига қадар рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилмоқда: 

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига;
 
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига.

Ўзгартиришларга мувофиқ:

турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилаётганда у ерда вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтказилган барча шахслар мазкур жой кадастр органларида қайта расмийлаштирилгунига қадар рўйхатдан чиқарилиши лозим;

фуқаролар рўйхатдан чиқарилганликлари ҳақида маълумот «Рақамли ҳукумат» платформаси орқали текширилади;

объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш бўйича рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид