Жамият | 19:00 / 19.11.2024
2476
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Tashwell – соғлом турмуш тарзини хоҳловчилар учун янги даражадаги турар жой

Коç Construction компанияси 17 ноябр куни Тошкентда шаҳар турар жойларига нисбатан янгича ёндашувни илгари сурадиган Tashwell турар жой мажмуасини тақдим этди. Янги лойиҳа пойтахт аҳолисига саломатлик, уйғунлик ва қулайликка асосланган ҳаёт тарзини таклиф қилмоқда.

Фото: Tashwell

Кутилганидан зиёд концепция

Tashwell тақдимоти CАЕх Uzbekistan кўргазмалар мажмуасида, “Кутилганидан зиёд” шиори остида ўтказилди. Лойиҳа ноёб ландшафт дизайни билан ўралган бешта турар жой блокини ўз ичига олади. 3 гектар майдоннинг 75 фоизидан ортиғини яшил ҳудудлар эгаллайди, бу эса мажмуани шаҳар муҳитидаги воҳага айлантиради.

Архитектура ечимлари ва ижтимоий маконлар аҳоли жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш учун қулай шароит яратишга йўналтирилган.

Янги авлод турар жой биноси

Комплекснинг асосий афзалликлари қуйидагилардир:

— ёпиқ сузиш ҳавзаси, турк ҳаммоми, инфрақизил сауна, буғхоналар, шунингдек гидротерапия ва ароматерапия зоналарини ўз ичига олган соғломлаштириш маркази;

— шифобахш хушбўй боғлар, ҳовузчалар ва дам олиш айвонлари билан безатилган манзарали ландшафт дизайни;

— югуриш ва сайр қилиш йўлаклари, болалар ўйин майдонлари, очиқ спорт майдонлари каби спорт иншоотлари;

— бинолар дизайни, қўлланадиган материаллар ва хизматларга сингдирилган соғлом турмуш тарзини таъминлаш фалсафаси.

Уй инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши лозим”, – дея таъкидлади Koç Construction директорлар кенгаши раис ўринбосари Ўмер Сарикоч.

Унинг сўзларига кўра, саломатликка қаратилган турар жой мажмуаси ғояси жаҳон тенденциясига айланиб бормоқда ва Таshwell бу ёндашувни биринчи бўлиб Ўзбекистонга олиб кирмоқда.

Инвестицион жозибадорлик

InvestinOZ компаниясининг бошқарувчи шериги, лойиҳани ривожлантириш, сотиш ва маркетинг бўйича маслаҳатчиси Озан Карадемир мажмуада сотувлар аллақачон бошланганини маълум қилди.

Танлов учун турли хил режадаги 1440 та квартира таклиф этилмоқда: ихчам студиялардан тортиб то кенг тўрт хонали квартираларгача.

Янги ҳашамат: табиийлик ва саломатлик

Таshwell лойиҳасининг тақдимоти кўплаб машҳур меҳмонларни ўзига жалб қилиб, уларга лойиҳа муҳитига тўлиқ шўнғиш имконини берди. Тақдимот залининг марказий қисми бўлган “Ҳаёт дарахти” алоҳида эътиборни тортди, у янги турар жой фалсафасининг рамзий ифодаси сифатида намоён бўлди.

Ҳар бир тафсилотда акс этган табиий ҳашамат тушунчаси лойиҳанинг асосий ғоясини таъкидлайди: инсон ва атроф-муҳит ўртасидаги уйғунлик.

Ўзбекистонда уй-жойлар келажаги

Таshwell лойиҳаси Тошкент кўчмас мулк бозорига янги андозаларни жорий этмоқда. Бу шунчаки турар жой мажмуаси эмас, балки аҳолининг бахтли, соғлом ва уйғун ҳаёт кечиришини таъминлайдиган тўлақонли экотизимдир.

Шу билан бирга, Таshwell нафақат қулайликни, балки кўчмас мулк қийматининг ўсиш истиқболларини излаётганлар учун ҳам фойдали сармоя ҳисобланади.

Таshwell бу – оддий турар жой эмас, бу – қулайлик ва фаровонлик ҳақидаги тасаввурларни ўзгартиришни ваъда қиладиган янги ҳаёт даражаси.

Сайт: tashwell.uz

Instagram: instagram.com/tashwell.uz

Савдо бўлими: + 998 78 777 24 24

Мўлжал: Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 100-уй

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид