Ўзбекистон | 11:16 / 06.09.2023
5701
1 дақиқада ўқилади
Президент махсус вакили Британиянинг Афғонистон бўйича аксилтеррор компанияси раҳбари билан учрашди
Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича аксилтеррор компанияси раҳбари Бхавик Шаҳ билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги мавжуд вазият, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасида жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бхавик Шаҳ Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позицияни шакллантиришда Ўзбекистоннинг муҳим роли, минтақа давлатларига терроризм таҳдидлари кириб келишининг олдини олиш борасида мамлакат саъй-ҳаракатларини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:19 / 09.10.2024
Британия аҳолиси мигрантлар ҳисобига сўнгги 50 йил ичида энг юқори даражада ўсди
13:20 / 04.10.2024
Евроиттифоқ ва Британия ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
09:50 / 23.09.2024
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
08:50 / 23.09.2024