Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U-23 Олимпиада сари йўлни 8та гол билан бошлади (фотогалерея)
Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё Кубоги U-23 саралаш баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади.
«E» гуруҳи доирасида Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилган 1-тур ўйинида Темур Кападзе шогирдлари Афғонистонга қарши саф тортиб, рақибни 8:1 ҳисобида тор-мор этишди. Жасур Жалолиддинов дублга эришган бўлса, захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев ҳет-трик қайд этди. Алибек Давронов, Алишер Одилов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси 2-турни 9 сентябр куни Эрондан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган Ҳонконгга қарши ўтказади.
Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов 9 бор тўп киритилган ўйиндан фотожамланма тайёрлади.




























Мавзуга оид
07:46 / 17.05.2024
«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида
19:16 / 02.05.2024
Испаниями ёки Исроилга қарши реванш? Ўзбекистоннинг Париж-2024даги эҳтимолий рақиблари ҳақида
10:17 / 17.04.2024
Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор
16:10 / 23.11.2023