Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: ядровий кучлар ўртасида тўпланган тўқнашув эҳтимоли очиқ қарама-қаршиликка ўтиши мумкин
Дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият ёмонлашишда давом этмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Рябков.
Ядро қуролига эга давлатлар ўртасида тўпланган можаро эҳтимоли Осиё-Тинч океани минтақасида очиқ ҳарбий қарама-қаршиликка айланиб кетиш хавфини туғдирмоқда. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган «Ядро қуролини тарқатмаслик режимини мустаҳкамлаш» минтақавий семинарида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков айтиб ўтди.
«Дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Тўпланган ва ўз вақтида тўхтатилмаган можаро эҳтимоли, шу жумладан ядровий кучлар ўртасидаги можаро потенциали аллақачон Евроатлантика минтақасида ўта кескин инқирозга олиб келди ва у Осиё-Тинч океани минтақасида очиқ ҳарбий қарама-қаршиликка айланиб кетиш хавфини туғдиряпти», – деди вазир ўринбосари.
Рябков тенг ва ажралмас хавфсизлик тамойилига риоя қилмасдан туриб, ядровий қуролсизланиш ва ядровий қуролларни назорат қилиш йўлида олдинга силжиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Бироқ, вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, амалда мутлақо тескари тенденциялар кузатилмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025