Сув босган шаҳарлар ва оқиб кетган автомобиллар: Туркия, Греция ва Болгарияда кучли сув тошқинлари
Грециянинг материк қисми, шунингдек, Туркия ва Болгарияда «Даниэл» бўрони олиб келган кучли ёмғирлар туфайли бошланган кучли сув тошқинлари давом этмоқда.
Грецияда сув тошқини оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги ҳудудларида тўрт киши вафот этган, Туркияда табиий офат қурбонлари сони етти нафарни ташкил этмоқда.
Ўтган ёзда Европанинг жанубий қисми бир қанча экстремал об-ҳаво ҳодисаларини бошдан кечирди, жумладан рекорд даражадаги жазирама ва ёнғинларни.
Экстремал об-ҳаво шароитлари кенг тарқалишида иқлим ўзгаришининг ролини ўрганаётган, дунё бўйлаб турли мамлакатлардан бўлган олимларни жамлаган World Weather Attribution тадқиқоти муаллифлари ҳисоблашича, инсон омили бўлмаганида, бу ёздаги воқеаларни жуда ноёб ҳолат сифатида ҳисоблаш мумкин эди.
Асал ойини Грецияда ўтказиш учун Австриядан келган жуфтлик кучли тошқин улар яшаётган уйни ювиб кетганидан кейин бедарак йўқолган.
Фавқулодда хизматлар ходими BBC билан суҳбатда бу одамларни қидириш ишлари давом этаётганини хабар қилган. Уй эгасининг сўзларига кўра, ёшлар ёмғирдан қочиб уйга кирган, аммо уй сатҳи кўтарилган сув остида қолган.
Грециялик қутқарувчилар мамлакат марказий қисмидаги чекка қишлоқларда яшовчи аҳолига етиб боришга уринмоқда, бу ҳудудларга бир кун ичида бир йиллик ёғингарчилик тушган.
Греция фуқаролик муҳофазаси вазири Василис Кикилиас чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида штормни «мисли кўрилмаган ҳодиса» деб баҳолади.
Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбул кўчаларида ҳам сув автомобилларни оқизиб кетган ва одамлар маҳаллий кутубхонада қамалиб қолишган.
Болгария ҳукумати қурбонлар ҳақида хабар берган - бир аёл жасади денгизга оқиб кетган.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024