Россия Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этмоқчи
Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаган эди.
Россия Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 қурилишида иштирок этмоқчи. Аввалроқ, ушбу иншоот Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида қурилиши ҳақида эълон қилинган эди.
«Агар гидроқурилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасида иштирок этишга умид қиламиз», деди Россия энергетика вазири Николай Шулгинов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, таклифлар бор, лекин Россия компаниялари фаолроқ бўлиши керак.
Аввалроқ Евроосиё тараққиёт банки ҳам ушбу ГЭС қурилишига сармоя киритиш имкониятини эълон қилган эди.
«Биз ҳозир Қамбарота ГЭС-1 қурилиш лойиҳасини таркибий тузилишда фаол иштирок этмоқчимиз. Станция қурилиши мавзуси кенг ёритилган. Энди уни молиялаштириш учун тўғри расмийлаштириш лозим. Лойиҳа йирик ва бутун минтақа сув-энергетика мажмуасининг кўплаб муаммоларини ҳал қилади», деди банк раҳбари Николай Подгузов.
2023 йил январь ойида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаган эди.
ГЭС қуввати 1 минг 860 мегаваттни, сув омбори ҳажми 5,4 миллиард куб метрни ташкил қилади. Станция йилига ўртача 5,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳани 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
18:21 / 20.11.2024