Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 131 нафар ўзбекистонликнинг 120 минг доллар миқдоридаги ойлик маоши ундириб берилди
Россия корхонасидан 131 нафар ўзбекистонликнинг 11 млн 517 минг рубл (120 минг АҚШ доллари) миқдоридаги ойлик маошлари тўлиқ ундирилган.
Россия Федерациясида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига ойлик маошини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат иши доирасида марказ масъул ходимлари томонидан иш берувчи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан олиб борилган музокаралар натижасида «СМУ-161» корхонасидан 131 нафар ўзбекистонликнинг 11 млн 517 минг рубл (120 минг АҚШ доллари) миқдоридаги ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилди.
Бундан олдин Корея Республикасида Ўзбекистон фуқароларининг 148 минг доллар пуллари ундириб берилганди.
2023 йилнинг август ойида 7 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Ваколатхона вакиллари томонидан мурожаат асосида Ўзбекистон фуқароларининг 40 149 589 корейс вони (30 307 АҚШ доллари) ойлик иш ҳақи ва суғурта маблағларини олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025