Иқтисодиёт | 07:43 / 12.09.2023
10881
1 дақиқада ўқилади
Bank of China Ўзбекистон бозорига киришга қизиқмоқда
Bank of China мамлакат банк тизими имкониятлари ва унга кириш бўйича қонунчилик ҳужжатларини ўрганишга қизиқиш билдирди.
Хитой банки Ўзбекистон бозорига киришга қизиқмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Бу бўйича, Марказий банкда дунёнинг топ-10 та банкидан бири — Хитой банки (Bank of China) раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Хитой банки раҳбарияти Ўзбекистоннинг банк тизими имкониятлари ва унга кириш бўйича қонунчилик ҳужжатларини ўрганишга қизиқиш билдирди.
Регулятор Хитой томонига батафсил маълумот ва тегишли тушунтиришлар берган.
Томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш борасида ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
16:44
Хитойда қадимги одамлар қолдиқлари топилди. Уларнинг боши анча катта
23:42 / 27.11.2024
Volkswagen кўплаб айбловлардан кейин Хитойдаги заводини сотди
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
17:10 / 27.11.2024