Жаҳон | 09:55 / 13.09.2023
22974
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Ким Чен Ин «Восточний» космодромида учрашди

Америкалик расмийларга кўра, Шимолий Корея раҳбари Путин билан Москвага қурол-яроғ етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилади. 

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин 13 сентябр, чоршанба куни Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди

«Интерфакс» хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси поездда космодромнинг темирйўл вокзалига етиб келган. 

Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув маросими ҳозирда янги «Ангара» ракетаси йиғилаётган ракетани йиғиш ва синовдан ўтказиш биносида бўлиб ўтди. 

Путин ва Ким Чен Ин 2019 йилда, Ким Чен Ин поездда Владивостокка келганида учрашган.

Бўлажак сафар ҳақида биринчи бўлиб хабар берган америкалик расмийларга кўра, Шимолий Корея раҳбари Путин билан Москвага қурол-яроғ етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилади. 

Шимолий Корея раҳбарига ҳарбий саноатнинг юқори мартабали вакиллари, дипломатлар ва ҳарбий раҳбарлар ҳамроҳлик қилмоқда. 

Мавзуга оид