Жамият | 14:14 / 14.09.2023
16393
1 дақиқада ўқилади

Бухорода канал муҳофаза зонасидаги 125 туп дарахт кесиб ташланди

Табиатга етказилган зарар 1,7 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Бош прокуратура

Пешку туманида канал бўйида ўсиб турган 125 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Мустақиллик, Чиғирчи, Янгибозор, Садир ва Малишояк маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зандани” каналининг муҳофаза зонасида 125 туп дарахт кесилган. Дарахтларнинг 23 тупи қимматли, 102 тупи эса қимматбаҳо бўлган.

Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилган. Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.  

Олдинроқ Тошкентда қурувчи 10 туп дарахтни қасддан қуритгани аниқланганди.

Мавзуга оид