Саудия Арабистонида икки ҳарбий давлатга хиёнатда айбланиб қатл этилди
Суд жараёнида айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлди, ҳукм пайшанба куни Саудия Арабистони жануби-ғарбида жойлашган Тоиф шаҳрида ижро этилган.
Саудия Арабистони расмийлари икки нафар ҳарбий хизматчини давлатга хиёнатда айблаб қатл қилди, деб хабар бермоқда Саудия ахборот агентлиги.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари подполковниги Мажед бин Муса Авад ал-Балавий ва катта сержант Юсуф бин Рида Ҳасан ал-Азуний 2017 йилда ҳибсга олиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Суд ҳар икки ҳарбий хизматчи ҳам давлатга хиёнат қилиш, буйруқни бажармаслик ва «миллат манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортиш»да айбдор деган хулосага келди.
Суд жараёнида айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлди. Подшоҳлик фармонига мувофиқ, ҳукм пайшанба куни Саудия Арабистони жануби-ғарбида жойлашган Тоиф шаҳрида ижро этилган.
2021 йил апрел ойида Саудия Арабистони расмийлари уч нафар ҳарбий хизматчини ватанга хиёнат ва «душман билан ҳамкорлик» учун қатл этганди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024