Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Tashkent Air авиакомпаниясининг биринчи самолёти сурати пайдо бўлди
Самолёт Ўзбекистонга ўтган йилнинг октябр ойида етказилган эди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Tashkent Air авиакомпаниясининг биринчи самолёти суратлари пайдо бўлди. Бунга «Новости Ташкентского Неба» Telegram-канали эътибор қаратди.
Planespotters.net сайти маълумотларига кўра, Tashkent Air маҳаллий авиакомпанияси парки Ўзбекистонга 2022 йил октябр ойида етказиб берилган битта Airbus А330−200 самолётидан иборат. Тулузада ишлаб чиқарилган самолёт деярли 21 ёшда.
Tashkent Air авиакомпаниясининг биринчи самолёти аллақачон рўйхатдан ўтган - UK33077. Унда авиакомпания номи ҳам бор.
Дастлаб Airbus А330−200 Париж ҳаво бандаргоҳида жойлашган XL Airways France француз авиаташувчисига тегишли эди. Компания узоқ йиллар давомида турли авиаташувчиларга самолётларни ижарага бериб келмоқда. Самолётнинг сўнгги эксплуатанти Туркиянинг Onur Air компанияси бўлиб, у бортни 2020 йил апрел ойида қабул қилиб олган.
Tashkent Air Centrum Air, Silk Avia ва Asia Union Airlines билан биргаликда жорий йилнинг биринчи ярмида иш бошлади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025