Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ту-160 бомбардимончиларини 6500 км масофага учадиган ракеталар билан таъминлади
Ушбу ракеталар ҳақида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга хабар берилди.
Россиянинг товушдан тез учувчи Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари янги Х-БД қанотли ракеталари билан жиҳозланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Приморск ўлкасидаги Кневичи аэродромига ташрифидан кейинги видеолавҳасида айтилади.
«У 6500 километрдан ортиқ масофага учадиган Х-БД ракетаси билан жиҳозланган», деди Россия Аэрокосмик кучлари узоқ масофали авиация қўмондони генерал-лейтенант Сергей Кобилаш. Унинг сўзларига кўра, самолётнинг юк кўтариш қуввати 100 тоннани ташкил қилади. Мудофаа вазири Сергей Шойгу тушунтирганидек, Ту-160 самолёти ҳар бири олтита ракетадан иборат иккита кассета билан жиҳозланган.
Владивосток шаҳрига ташрифи чоғида Ким Чен Инга «Кинжал» ва «Калибр» ракета тизимлари, шунингдек, «Маршал Шапошников» фрегати ҳам кўрсатилди.
Х-БД қанотли ракетаси ишлаб чиқилиши ҳақидаги биринчи хабарлар 2017 йилда пайдо бўлган. Ракеталарнинг Россия армиясига қабул қилингани ҳақида расман эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025