Иқтисодиёт | 07:57 / 18.09.2023
14993
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистонда янги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Хитойнинг Xian Electric Engineering компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи.

Фото: Ўзэлтехсаноат

Хитойнинг Xian Electric Engineering компанияси раҳбари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасида бугун Хитойнинг ушбу компанияси мутасаддилари билан учрашув ташкил этилди.

Томонлар ўзаро мулоқот давомида ҳамкорликда янги турдаги электротехника маҳсулотларини маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бунга маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш ва хорижий ҳамкор билан амалга ошириладиган лойиҳаларга давлат томонидан бериладиган имтиёзларга оид масалаларни муҳокама қилди.

Трансформаторларни, юқори кучланишли кабелларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, юқори волтли ускуналарни синовдан ўтказиш лабораториясини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид