Ўзбекистон | 10:06 / 20.09.2023
6112
1 дақиқада ўқилади

Вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаси аниқланади

Спорт синовларини топширишда 27 та вазирлик, идора ва ташкилот ходимлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда 207 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари қатнашиши кутилмоқда. 

Жорий йил 20 сентябрдан Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги 1-сонли спорт мактабида мамлакатда фаолият кўрсатаётган вазирлик, идора ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилиш жараёни бошланади

Режага кўра, ушбу тадбирлар 22 сентябрга қадар ихтиёрий тарзда давом этади. 

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ҳокимликларида 23 сентябр куни ўтказилиши белгиланган. 

Спорт синовларини топширишда 27 та вазирлик, идора ва ташкилот ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда 207 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари қатнашиши кутилмоқда. 

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ихтиёрий талаблар асосида ташкил этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид