Россия МДҲ давлатларида ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштирмоқчи
Бу тадбир «жамоавий хавфсизлик минтақаларида ҳаво мудофаа тизимларини яратиш бўйича давлатлараро келишувлар» билан изоҳланмоқда.
МДҲ мамлакатларида ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизимларини жойлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Россия Аэрокосмик кучлари бош қўмондонининг қуролланиш бўйича ўринбосари, генерал-полковник Юрий Грехов сўзларига таяниб, РИА Новости хабар берди.
«Аэрокосмик мудофаа вазифаларини ҳал этишга қодир кучлар ва воситаларни минтақавий ҳаво мудофааси тизимларига интеграция қилиш, шунингдек, МДҲ аъзо давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини истиқболли ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари билан жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш давом этмоқда», деди у.
Унинг сўзларига кўра, ушбу «тадбирлар жамоавий хавфсизлик минтақаларида ҳаво мудофаа тизимларини яратиш бўйича давлатлараро келишувлар ва МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизими доирасидаги ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий асосларини амалга оширишни якунлашга қаратилган».
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда МДҲ ҳаво ҳужумига қарши қўшма мудофаа тизими мамлакатлари Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ракетага қарши мудофаа тизимлари мавжуд эмас. Уларга фақат Россия ва Беларус эга.
Россияда турли хил зенит-ракета тизимларининг ракетага қарши мудофаа тизимлари бор. Беларус «С-400 Триумф» узоқ масофали комплекслари ва уларни аниқлаш воситалари билан таъминланган.
Мавзуга оид
15:11 / 13.10.2024
Анатолий Собчакнинг сирли ўлими: Россиядаги таниқли сиёсатчининг жонига қасд қилинганмиди?
23:55 / 12.10.2024
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда — Bloomberg
22:55 / 12.10.2024
Тожикистон Омбудсамни мигрантлар ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли Россия расмийларига мурожаат қилди
21:00 / 12.10.2024