Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган объектларда доимий кузатув йўлга қўйилади
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан бинолар ёки уларга кириш йўлакларига ўрнатилган видеокузатув мосламаларини ўзида бирлаштирадиган Е-Hamkor дастури татбиқ этилиб, дастур ИИО ҳудудий ситуацион марказларига интеграция қилинади.
Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича янги тизим ва амалиёт жорий этилиб, мулкий ва жамоат тартибига қарши қаратилган жиноятлар содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган объектларда доимий кузатув йўлга қўйилади.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан бинолар ёки уларга кириш йўлакларига ўрнатилган видеокузатув мосламаларини ўзида бирлаштирадиган Е-Hamkor дастури татбиқ этилиб, ушбу дастур ички ишлар органларининг ҳудудий ситуацион марказларига интеграция қилинади.
“Қизил” тоифали маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга илмий нуқтайи назардан ёндашиш ва бу йўналишдаги ишларни мақсадли ташкил этиш учун, Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаларида Жамоат хавфсизлиги университетининг амалий лабораториялари ташкил этилади. Бунда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига замин яратадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган иш усуллари ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ этиб борилади.
Амалий лаборатория ходимлари маҳаллаларда иш олиб бораётган шахсий таркибнинг маъмурий ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиради, маҳаллалардаги “еттилик” билан ҳамкорликда “Тинч ва аҳил оила”, “Жиноятдан холи маҳалла” ва “Рақамли маҳалла” илмий-амалий лойиҳалари доирасида фаолият кўрсатади.
Жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳаллалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича “Фуқаролар билан ишлаш модули” асосида узлуксиз ўқитиш тизими ташкил этилади.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025