Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда Марказий Осиё давлатлари элчилари Федерика Могерини билан учрашди
Белгияда Марказий Осиё давлатлари элчилари Европа Дипломатия академияси раҳбари ва тингловчилари билан учрашди.
Жорий йил 22 сентябр куни Бельгиянинг Брюгге шаҳридаги Европа коллежида Марказий Осиё давлатлари элчилари Европанинг етакчи дипломатия академияси ректори, Европа Иттифоқининг 2014-2019 йиллардаги ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича собиқ олий вакили Федерика Могерини ҳамда Дипломатия академияси тингловчилари билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Европа Иттифоқининг турли давлатларидан келган дипломатлар билан суҳбат мавзуси Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга бағишланди. Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон элчихонаси вакиллари ҳозир бўлди.
Тадбирдан кўзланган мақсад европалик ёш дипломатларни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий фаолиятидаги устувор йўналишлар билан таништириш, уларнинг минтақага бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа дипломатия муассасалари ўртасида ўзаро тушунишни чуқурлаштириш учун бевосита алоқаларни ривожлантириш билан изоҳланади.
Учрашув иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ректор Федерика Могерини Марказий Осиё Европа Иттифоқи учун тобора муҳим минтақага айланиб бораётганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Европа Иттифоқи-Марказий Осиё муносабатларидаги ижобий тамойиллар, минтақа барқарорлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
19:23 / 14.04.2025
Етти йилдан бери қидирувда бўлган ҳиндистонлик миллиардер Белгияда ҳибсга олинди
14:15 / 09.04.2025
Белгия Украинага миллиард евро ва F-16 қирувчиларини беради
12:03 / 03.04.2025
Белгия ҳукумати «коррупция ва пул ювиш» жиноятлари доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтармоқчи
18:44 / 02.04.2025