Иқтисодиёт | 08:22 / 26.09.2023
21020
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ Россия ва Хитойга сотиляпти 

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил январ-август ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчига айланди – 1,9 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,7 млрд доллар ҳамда 961 млн долларлик савдо айланмаси билан Хитой ва Туркия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
 
Қозоғистон – 951 млн;
Афғонистон – 538 млн;
Қирғизистон – 492 млн;
Тожикистон – 389 млн;
Франция – 262 млн;
Покистон – 174 млн;
БАА – 171 млн АҚШ доллари.

2023 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Кейинги ўринлардан 4,2 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,9 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Мавзуга оид