Ўзбекистон | 07:35 / 27.09.2023
1561
1 дақиқада ўқилади

Ислом дунёси маданият вазирлари конференциясига Қатар мезбонлик қилади

Конференцияга тайёргарлик доирасида Маданий ривожланиш бўйича маслаҳат кенгашининг махсус йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Дунё АА

Қатарда XXII  Ислом дунёси маданият вазирлари конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида Маданий ривожланиш бўйича маслаҳат кенгашининг махсус йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилинишича, йиғилишда Ислом дунёсида маданият пойтахтини эълон қилиш механизмини ишлаб чиқиш кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, Доҳада маданий меросни ҳимоя қилиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид