Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди
Мудофаа вазирлигида Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Покистон Ислом Республикаси Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси генерал Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди.
Меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.


Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Сахир Шамшад Мирзани Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади ҳамда икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтди.
Бундан олдин АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.


Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025