Ўзбекистон | 18:06 / 27.09.2023
10531
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Нўъмон Мухаммадиев ушбу лавозимда иш бошлади.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Мухаммадиев Нўъмон Усмонович Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2008-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Адлия вазирлигининг Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид