Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда белгиланмаган жойга иккинчи марта чиқинди ташлаган фуқаронинг транспорти мусодара қилинади
ЗИЛ юк машинасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилган фуқаро, орадан бир неча кун ўтиб, шундай ҳуқуқбузарликни яна содир этган. Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан, бундай ҳолатларда ҳуқуқбузарнинг транспорти мусодара қилинади.
Тошкент тумани, Қорасарой маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилди. Ҳолат ушбу ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатган кузатув камерасига тушиб қолган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувда ушбу маҳаллада яшовчи А.Т. ЗИЛ русумли юк машинасида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлагани аниқланган.
Хабарга кўра, A.T. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва 7 сентябр куни маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима солинган. Орадан 8 кун ўтиб фуқаро томонидан такрор ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилмоқда.
Экология вазирлигининг таъкидлашича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91(1)-моддасига (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилинади.
Шунга асосан, А.Т. юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилади.
Мавзуга оид
17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида
18:56 / 29.04.2025
Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг қасри ижтимоий эҳтиёжлар учун мусодара қилинди
20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
17:06 / 28.04.2025