Ўзбекистон тарвуз экспорт қилувчи 10 та энг йирик давлат қаторига кириши кутиляпти
Ўзбекистондан янги тарвуз экспортининг ошиши бозорнинг кенгайиши ҳисобига эмас, балки анъанавий ташқи бозорларда талабнинг ортиши билан боғлиқ.
AGF.nl сайтида «Ўзбекистон илк бор 100 минг тонна тарвуз экспорти чегарасидан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«2022 йилда Ўзбекистон 81,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган. Жорий йилда мамлакат бу рекордни ортда қолдириб, май-август ойларида қарийб 96 минг тонна тарвузни хорижий бозорларга сотишга эришди, - дейилади нашрда. - Жорий сентябр ойи охирига қадар Ўзбекистон биринчи марта 100 минг тонналик тарихий чегарадан ошиб кетиши мумкин. Ушбу натижа билан Ўзбекистон дунёнинг 10 та йирик тарвуз экспортчилари қаторига киради».
AGF.nl портали 2022 йилда Ўзбекистон тарвузи 9 давлат бозорига экспорт қилинганини қайд этган. Жами экспортнинг 99,6 фоизи 6 та давлат: Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Латвияга тўғри келди.
«2023 йилнинг май-август ойларида ўзбек тарвузларини импорт қилувчилар сони 13 та давлатга ошганига қарамай, жами экспортнинг 99,5 фоизи ўтган йили Ўзбекистонда етиштирилган тарвузнинг асосий харидори бўлган 6 та давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўзбекистондан янги тарвуз экспортининг ошиши бозорнинг кенгайиши ҳисобига эмас, балки анъанавий ташқи бозорларда талабнинг ортиши билан боғлиқ», - деб ёзган AGF.nl.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024
Ўзбекистон радиоактив изотопли маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиши мумкин
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:00 / 07.09.2024