Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳаси қолдирилгани рад этилди
Қирғизистон расмийсига кўра, лойиҳани молиялаштириш моделини танлаш бўйича музокаралар давом этяпти.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Тўрабоев «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳаси номаълум муддатга қолдирилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Қирғизистон ҳукумати расмий вакилига кўра, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда техник-иқтисодий асосларни (ТИС) ишлаб чиқиш якунланган.
«Ҳозир уч давлат билан ҳамкорликда қуриладиган темирйўлни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аниқроғи, молиялаштириш моделини танлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бишкекда бу темирйўл қурилиши бўйича уч давлатнинг қўшма идораси очилган», деди у.
Тўрабоев муҳокама қилинаётган лойиҳа Қирғизистон учун келажакда жуда муҳим ва фойдали эканини таъкидлаб, олиб борилаётган ишларни обрўсизлантирадиган «ёлғон маълумотларни чоп этмасликка» чақирди.
Аввалроқ, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳаси молиялаштириш нисбати аниқланмагани, асосий сармоядор Хитой учун устуворлигини йўқотгани боис номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров қурилиш 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача бўлишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025