Иқтисодиёт | 08:01 / 02.10.2023
19323
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчиликни сақлаб қолди

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, хорижий инвестиция иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 12 750 тани ташкил этган.

Россия хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони бўйича етакчилик қилмоқда – 2849 та корхона.

Кейинги ўринлардан 1929 та корхонага эга Хитой ва 1719 та корхонага эга Туркия жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 949 та ва 696 та корхона.

Мавзуга оид