Ўзбекистон | 22:33 / 04.10.2023
34405
1 дақиқада ўқилади

Энг кам ҳоким алмашган вилоят – Наманганнинг барча раҳбарлари битта суратда

Наманган вилоятига 1996—2004 йилларда ҳокимлик қилган Тўлқин Жабборов 4 октябр куни вафот этди. Республика ҳудудида энг кам ҳоким алмашган вилоят Наманган ҳисобланади. Вилоятни шу вақтгача 6 нафар ҳоким бошқарган.

Наманганга 1992–1996 йилларда Бургутали Рапиғалиев раҳбарлик қилган. Вилоятнинг иккинчи ҳокими эса Тўлқин Жабборов (1996–2004) бўлган. У вилоятни қарийб 8 йил бошқарган. Шундан сўнг вилоятга 4,5 йил давомида асли касби бухгалтер-иқтисодчи Икромхон Нажмиддинов бош бўлган.

У ўз ўрнини 2009 йил 17 февралида Баҳодир Юсуповга бўшатиб берган. Асли касби муҳандис бўлган Юсупов вилоятни 2015 йил 26 ноябргача – Хайрулло Бозоров янги ҳоким этиб тайинлангунча бошқарган.

Вилоят раҳбари курсисидаги сўнгги ўзгариш Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши ортидан 2020 йил 25 сентябрда юз берди. Унинг ўрнини амалдаги раҳбар Шавкат Абдураззоқов эгаллади.

Мавзуга оид