Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш муддати қисқаради
2 та қонун билан айрим давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилмоқда.
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, давлат хизматлари марказлари томонидан хизматларнинг қамраб олиш даражаси пастлиги, давлат хизматларини кўрсатиш муддатларининг узунлиги, улар бўйича тўловларнинг юқорилиги, аксарият давлат органларининг зарур маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилмагани долзарб бўлиб қолмоқда.
Қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. 13 та қонунга фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилмаслик бўйича тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, 2 та қонун билан айрим давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилмоқда. Масалан, Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш муддатини 15 кундан 10 кунга қисқартириш белгиланмоқда.
Депутатлар таъкидланганидек, қонун лойиҳаси давлат хизматларини сифатли кўрсатилишини таъминлашга, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилгач, таклиф ва тавсиялар билан қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди
11:29 / 25.03.2025